View in Telegram
324-25-модда. Ишни кассация инстанцияси судида такроран кўриш Кассация инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ёки уларнинг ўринбосарлари киритган протестга кўра кассация тартибида такроран кўради. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протест кассация инстанцияси судининг ажрими чиқарилган кундан эътиборан олти ойлик муддатда келтирилиши мумкин. Кассация инстанцияси судида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни такроран кўриш ушбу параграфда назарда тутилган қоидаларга риоя этилган ҳолда, мазкур ишни кўришда илгари иштирок этмаган Ўзбекистон Республикаси Олий судининг уч нафар судьясидан иборат таркибда амалга оширилади. Кассация инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни такроран кўриш чоғида ушбу Кодекснинг 324-22-моддасида кўрсатилган қарорлардан бирини қабул қилишга, шу жумладан кассация инстанцияси судининг илгари қабул қилинган ажримини бекор қилишга ёки ўзгартиришга ҳақли.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily