View in Telegram
324-24-модда. Кассация инстанцияси судининг ажрими Кассация инстанцияси судининг ажримида қуйидагилар кўрсатилиши керак: 1) ажримни қабул қилган суднинг номи ва таркиби; 2) суд ишининг рақами, ажрим қабул қилинган сана ва жой; 3) ажрим қабул қилинган иш; 4) кассация шикояти (протести) берган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми); 5) шикоят берилган (протест келтирилган) суд ҳужжатлари мазмуни; 6) суднинг кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари юзасидан хулосалари ва суд амал қилган қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳаволалар. Кассация инстанцияси судининг ажрими судья томонидан имзоланади. Кассация инстанцияси судининг ажрими қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily