324-23-модда. Суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар
Суд ҳужжатининг ноқонунийлиги, асослантирилмаганлиги ва адолатсизлиги суд ҳужжатини кассация тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳужжати фақат биргина юзаки асосларга кўра бекор қилиниши мумкин эмас.