View in Telegram
324-21-модда. Ишни кассация тартибида кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби Кассация шикояти (протести) кассация инстанцияси судининг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Кассация инстанцияси суди судья ишни шикоят (протест) билан бирга кўриб чиқиш учун кассация инстанцияси судига ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарган кундан эътиборан ўн беш суткадан кечиктирмай ишни кўриб чиқишга киришиши керак. Ишни кассация инстанцияси суди томонидан кўриб чиқиш давомийлиги уни кўриш бошланган кундан эътиборан бир ойдан ошмаслиги керак. Кассация инстанцияси суди мажлисида кассация шикояти (протести) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи бошқа шахслар ва (ёки) уларнинг вакиллари иштирок этиши мумкин. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор этилган шахслар келмаганлиги ишни кассация тартибида кўриб чиқиш учун монелик қилмайди. Кассация тартибида ишни кўриш судьянинг маърузаси билан бошланади, у ишнинг ҳолатларини, иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари мазмунини, кассация шикоятида (протестида) келтирилган важларни баён этади. Суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахслар иш бўйича тушунтириш беришга ҳақли. Кассация шикояти берган шахс биринчи бўлиб тушунтиришлар беради, агар иш прокурорнинг протести бўйича кўрилаётган бўлса, биринчи бўлиб прокурор сўзга чиқади. Ишни кассация тартибида кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим қабул қилинади. Ажримнинг кўчирма нусхалари кассация шикояти (протести) берган шахсга ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ушбу Кодекснинг 324-9-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily