324-17-модда. Кассация шикоятини (протестини) ўрганиш
Кассация шикояти (протести) кассация инстанцияси суди судьяси томонидан ўрганилиб, у кўпи билан ўн сутка муддатда қуйидаги масалаларни ҳал этади:
1) шикоятни (протестни) ушбу Кодекс 324-14-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қайтариш учун асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги;
2) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни талаб қилиб олиш учун асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги.
Шикоятни (протестни) ўрганиш натижаларига кўра, судья қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
1) шикоятни (протестни) иш билан бирга кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисида;
2) шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисида.
Қабул қилинган қарор тўғрисида кассация шикояти (протести) берган шахсга уч кунлик муддатда хабар қилинади.