324-15-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни талаб қилиб олиш
Кассация шикоятини ўрганиб чиқаётган Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суддан талаб қилиб олишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг ўринбосарлари ишни кассация тартибида такроран кўришга асослар мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суддан талаб қилиб олишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда, кассация протести келтириш масаласини ҳал этиш учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суддан талаб қилиб олишга ҳақли.