View in Telegram
MJTK | O‘zbekiston Respublikasi
324-8-модда. Апелляция инстанцияси судининг ваколатлари Биринчи инстанция судининг қарори устидан апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижаларига кўра, апелляция инстанцияси суди қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади: 1) биринчи инстанция суди қарорини ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмай қолдириш тўғрисида; 2) биринчи инстанция суди қарорини, шунингдек органнинг (мансабдор шахснинг) қарорини бекор қилиш ва ишни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органга (мансабдор шахсга) қайтариш ҳақида; 3) биринчи инстанция суди қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш ва янги қарор чиқариш тўғрисида; 4) биринчи инстанция суди қарорини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида; 5) жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатида назарда тутилган доирада ўзгартириш ҳақида; 6) апелляция шикояти (протести) қайтариб олиниши муносабати билан апелляция иш юритишини тугатиш тўғрисида. Апелляция инстанцияси судининг қарори чиқарилганидан кейин дарҳол ўқиб эшиттирилади. Апелляция инстанцияси судининг қарори у ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради. Апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кассация тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start