324-4-модда. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариб олиш
Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан шикоят берган шахс шикоятни қайтариб олишга ҳақли. Протестни қайтариб олиш ҳуқуқи протестни киритган прокурорга, шунингдек юқори турувчи прокурорга тегишлидир.
Ўзига нисбатан суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарори чиқарилган шахс ўз адвокатининг шикоятини қайтариб олишга ҳақли.
Апелляция шикоятини (протестини) қайтариб олишга апелляция инстанцияси суди қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киргунига қадар йўл қўйилади.