317-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида протест билдириш
Прокурор маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан:
1) жиноят ишлари бўйича суд судьясининг қарори устидан — ушбу Кодекснинг XXIV1-бобида белгиланган тартибда апелляция инстанцияси судига;
2) бошқа орган (мансабдор шахс) қарори устидан — қарор чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) протест билдириши мумкин.
Иқтисодий суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда протест келтирилади.
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда протест келтирилади.