View in Telegram
308-1-модда. Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги масалани ҳал этиш тартиби Агар орган (мансабдор шахс) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётганда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги тўғрисида ёки ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо чорасини қўллаш учун асослар борлиги ҳақида хулосага келса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимнома билан судга юборилади. Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномада шахснинг маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши ёки унга нисбатан енгилроқ маъмурий жазо чораси қўллаш кераклигининг сабаблари ва асослари баён этилади. Суд ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномани кўриб чиқиб, ушбу Кодекснинг 310-моддасида назарда тутилган қарорлардан бирини чиқаради. Ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимнома маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш судга келиб тушган кундан эътиборан уч сутка ичида ушбу Кодекснинг 303, 304, 306—309-моддаларида назарда тутилган умумий қоидаларга риоя этилган ҳолда кўриб чиқилади
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily