View in Telegram
308-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш баённомаси Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтида тегишли орган баённома юритади. Унда: 1) суд ишининг рақами, мажлиснинг санаси ва жойи; 2) ишни кўриб чиқувчи органнинг номи ва таркиби; 3) кўрилаётган ишнинг мазмуни; 4) ишда қатнашувчи шахсларнинг ҳозир бўлган-бўлмаганлиги ҳақидаги маълумотлар; 5) ишни кўришда қатнашувчи шахсларнинг тушунтиришлари, уларнинг илтимослари ва бу илтимосларни кўриб чиқиш натижалари; 6) ишни кўриб чиқиш пайтида ўрганилган ҳужжатлар ва ашёвий далиллар; 7) қабул қилинган қарорни ўқиб эшиттириш тўғрисидаги маълумотлар ва қарор устидан шикоят бериш тартиби ва муддатлари тушунтирилганлиги кўрсатилган бўлади. Суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзуви амалга оширилган тақдирда, суд мажлисининг баённомасига фақат ушбу модда биринчи қисмининг 1 — 4, 6-бандларида назарда тутилган масалалар юзасидан ёзув киритилади, ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларининг, гувоҳлар кўрсатувларининг, экспертлар ўз хулосалари юзасидан берган оғзаки тушунтиришларининг, музокараларнинг ҳамда прокурор фикрларининг бошланган ва тугаган вақти кўрсатилади, шунингдек суд мажлисини ёзиб олишнинг техник воситаларидан фойдаланилганлиги тўғрисида белги қўйилади. Электрон ёхуд бошқа аудио- ёки видеоёзувлар жамланган воситалар суд мажлиси баённомасига қўшиб қўйилади. Суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тақдирда, суд мажлисининг баённомасида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган маълумотлардан ташқари: суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги тўғрисидаги; суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган суднинг номи ҳақидаги; ишда иштирок этувчи шахслар ва суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган судга келган суд процессининг бошқа иштирокчилари тўғрисидаги; суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган суднинг ва ишни кўриб чиқаётган суднинг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ходимлари ҳақидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши керак. Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг, жабрланувчининг ва ўзга манфаатдор шахсларнинг илтимосига биноан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишнинг мансабдор шахс томонидан кўриб чиқилиши қандай бораётганлиги ушбу модданинг биринчи қисми талабларига мувофиқ равишда юритилувчи баённомада акс эттирилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш баённомаси тегишинча орган мажлисидаги раислик қилувчи ва котиб томонидан ёки ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс томонидан имзоланади. Ўзига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқарилган шахс, жабрланувчи ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган ўз ҳисобидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги баённоманинг кўчирма нусхасини, шунингдек суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзувини олишга ҳақли.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily