View in Telegram
271-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим: 1) маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқ бўлса; 2) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш пайтида шахс ўн олти ёшга тўлмаган бўлса; 3) ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизликни содир этган шахс ақли норасо бўлса; 4) шахс ҳаракатни зарурий мудофаа ҳолатида ёки охирги зарурат ҳолатида қилган бўлса; 41) шахс ҳаракатни жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилган бўлса; 5) амнистия акти чиқиши, агар у маъмурий жазо чорасини қўлланишни бекор қилса; 6) маъмурий жавобгарликни белгиловчи ҳужжат бекор қилинган бўлса; 7) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтига келиб ушбу Кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетган бўлса; 8) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс хусусида шу факт юзасидан маъмурий жазо қўлланиш тўғрисида ваколатли орган (мансабдор шахс) қарор чиқарган бўлса ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тугатиш тўғрисида чиқарилган қарор бекор қилинмаган бўлса, шунингдек мазкур факт юзасидан жиноят тўғрисидаги иш қўзғатилган бўлса; 9) шахс иши юритила бошланган пайтда вафот этган бўлса; 10) ҳуқуқбузарликнинг оқибатлари бартараф этилган тақдирда шахсни жавобгарликдан озод этиш ушбу Кодекснинг тегишли моддасида назарда тутилган бўлса; 10-1) ҳуқуқбузар ушбу Кодекснинг 21-2-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича жабрланувчи билан ярашган бўлса; 11) агар ушбу Кодекс 164-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 165-моддасининг биринчи қисмида, 166-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 167-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 168-моддасида, 171-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 172, 173-моддаларида, 174-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 174-1-моддасининг биринчи — саккизинчи қисмларида, 175-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларида, 175-1-моддасининг биринчи қисмида, 175-3, 175-4-моддаларида, 175-5-моддасининг биринчи қисмида, 176-1 — 176-4-моддаларида, 177-моддасининг биринчи қисмида, 177-1-моддасининг биринчи қисмида, 177-2-моддасининг биринчи қисмида, 178-моддасининг биринчи, учинчи — саккизинчи қисмларида, 178-1-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 179-2-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 179-4-моддасининг биринчи қисмида, 179-5-моддасида, 215-моддасининг биринчи қисмида, 215-1-моддасининг биринчи қисмида, 227-8-моддасининг биринчи, учинчива бешинчи қисмларида, 227-14-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 227-15-моддасининг биринчи қисмида, 227-16-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларида, 227-18-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 227-19-моддасининг биринчи қисмида, 227-21-моддасида, 227-22-моддасининг биринчи қисмида, 227-23-моддасининг биринчи қисмида, 227-24, 227-25 ва 227-26-моддаларида, 227-27-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар йўл қўйилган бузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳоллар мустасно.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily