View in Telegram
268-2-модда. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекциясига ва унинг ҳудудий инспекцияларига ушбу Кодекснинг 99-моддасида (йўл қурилиши соҳасидаги қонунчиликни бузиш бундан мустасно) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Ушбу Кодекснинг 99-моддасида (йўл қурилиши соҳасидаги қонунчиликни бузиш бундан мустасно) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари номидан жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга Қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи, шунингдек ҳудудий инспекцияларнинг бошлиқлари ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ва унинг ҳудудий инспекцияларининг мансабдор шахслари ушбу Кодекснинг 178-моддасида (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузишга доир қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ва ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборади.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily