View in Telegram
265-модда. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш органлари Техник регламентларга, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги қоидаларга риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларга ушбу Кодекснинг 212, 213-моддаларида, 214-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга доир қисми бундан мустасно) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Қуйидагилар техник регламентларга, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги қоидаларга риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўлланишга ҳақлидирлар: техник регламентлар, стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назорат қилувчи Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори, Қорақалпоғистон Республикаси бош давлат инспектори, вилоятлар, Тошкент шаҳар бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваригача миқдорда; техник регламентлар, стандартлар ва ўлчов воситалари устидан назорат қилувчи давлат инспекторлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача миқдорда жарима солишга.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily