View in Telegram
264-модда. Давлат солиқ органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмалари Давлат солиқ органларига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда унинг жойлардаги бўлинмаларига ушбу Кодекс 159-1, 168-моддаларида, 174-моддасининг учинчи қисмида ва 215-3-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Давлат солиқ органларининг бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи, унинг ўринбосари, Департамент ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман ва шаҳар бўлимларининг бошлиқлари тегишинча ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақлидирлар.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily