View in Telegram
261-1-модда. Давлат ўрмон хўжалиги органлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органларига ушбу Кодекс 77-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 78-моддасида, 79-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 80, 83-моддаларида, 84-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 90-моддасининг биринчи қисмида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли: Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг бош давлат инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларининг давлат инспекторлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваригача миқдорда; Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг давлат инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларининг, давлат ўрмон хўжаликларининг, давлат ўрмон-ов хўжаликларининг, ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларининг, давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхоналарининг давлат инспекторлари ва миллий табиат боғларининг ходимлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily