View in Telegram
261-модда. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилувчи органлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига ушбу Кодекснинг 63-моддасида, 65-моддасининг тўртинчи қисмида (бундан қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганлик мустасно), 68-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга, сув фонди ерларига оид қисмида), 70-моддасида (бундан ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги мустасно), 70-1-моддасининг биринчи қисмида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 72-моддасида (бундан ер ости сувларига доир қисми мустасно), 73-моддасида, 74-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 75-моддасида (бундан ирригация тармоқларидан олинадиган сувларни ҳисобга олиш мустасно, шунингдек давлат сув кадастрини юритишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун), 77-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 78-моддасида, 79-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 791, 80, 81, 82, 83, 84-моддаларида, 85-моддасида (бундан санитария-гигиена қоидаларини бузиш деб ҳисобланувчи, атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш, биологик организмларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш мустасно), 86, 86-1, 87, 88, 89-моддаларида (бундан атмосфера ҳавосига зарарли физикавий таъсир кўрсатиш мустасно), 891-моддасида, 90-моддасининг биринчи қисмида, 91-моддасида, 911-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 912, 913, 92, 93, 95-моддаларида, 96-моддасида (давлат экологик экспертизасига оид қисмида), 148-моддасида (бундан ажратилган минтақаларда ва ёғоч кўприклардан 100 метргача бўлган масофада олов ёққанлик, ёғоч кўприклар ва тахта тўшамали кўприкларда чекканлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар мустасно), 1631-моддасида (бундан уй-жойларни, жамоат, ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа объектларни канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб олиш мустасно), 214-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 228-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилганда муҳрлар (пломбалар) қўйилган ҳоллар) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир: Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бош давлат инспекторлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг бош давлат инспекторлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз эллик бараваригача миқдорда; Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг катта давлат инспекторлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваригача миқдорда; Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларининг давлат инспекторлари, давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат биосфера резерватларининг қўриқлаш ходимлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етмиш бараваригача миқдорда жарима солишга.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily