View in Telegram
260-модда. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг органлари Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг органларига ушбу Кодекснинг 55-моддасида, 70-моддасида (ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги қисмида), 97, 97-1, 98-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақли: Давлат қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваригача миқдорда; инспекцияларнинг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдорда; кон-техник инспекцияларининг ва ҳудудий бошқармаларнинг бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваригача миқдорда; давлат инспекторлари — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача миқдорда.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily