252-модда. Сув транспорти органлари
Сув транспорти органларига ушбу Кодекснинг 53, 121, 122, 124, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (сув транспортидаги ҳуқуқбузарлик учун), 118, 120-моддаларида, 142-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Порт бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, пристань ва вокзалларнинг бошлиқлари, порт, пристань ва вокзалларнинг навбатчи маъмурлари, порт ҳудудлари бошлиқлари ва шлюз бошлиқлари, кемаларнинг капитанлари, уларнинг ёрдамчилари ва штурманлари, кема қатнови инспекцияларининг катта инспекторлари ва инспекторлари, кема тафтишчилари, порт, пристань жойлашган ердаги ҳарбийлаштирилган идоравий соқчилигининг юқори мансабдор шахси (бирлашган отряд бошлиғи, отряд бошлиғи, командир, ёнғиндан сақлаш йўриқчиси) сув транспорти органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўлланишга ҳақлидирлар.