View in Telegram
251-модда. Ҳаво транспорти органлари Ўзбекистон Республикасининг Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ушбу Кодекснинг 116, 116-3-моддаларида, 117-моддасининг биринчи қисмида, 142-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқли бўлган ҳаво транспорти органидир, Миллий авиакомпания эса ушбу Кодекснинг 53-моддасида, 117-моддасининг иккинчи қисмида, 121-моддасининг биринчи қисмида, 122-моддасининг иккинчи қисмида, 124-моддасида, 144-моддасининг учинчи қисмида, 145-моддасининг биринчи қисмида, 146-моддасида (ҳаво транспортидаги ҳуқуқбузарликлар қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқли бўлган ҳаво транспорти органидир. Қуйидагилар ҳаво транспорти органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазоларни қўллашга ҳақли: Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг бошлиғи ва унинг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошқармаларининг ва бўлимларининг бошлиқлари; Миллий авиакомпаниянинг бош директори ва унинг ўринбосарлари, авиакомпания Учиш мажмуасининг директори ва унинг ўринбосари, аэропорт (авиакорхона) директори, авиакомпания бош инспектори, авиакомпаниянинг тиббий-санитария хизмати бошлиғи.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily