241-5-модда. Лицензиялаш тўғрисидаги қонунчиликни ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни беришнинг белгиланган тартиби ҳамда муддатларини бузиш, шу жумладан лицензияларнинг ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг янги турларини қонунга хилоф равишда жорий этиш, —
мансабдор шахслар ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.