239-1-модда. Жамоат фондининг харажатларни белгиланган энг юқори миқдордан ошириб юбориши ва йиллик ҳисоботни эълон қилмаслиги
Жамоат фондининг ҳар йилги маъмурий харажатларининг жами суммасини, шунингдек фонднинг васийлик кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзоларига ҳақ тўлаш ҳамда уларнинг ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини компенсация қилишни қонунчиликда белгиланган миқдордан ошириб юбориши —
мансабдор шахсларга харажатларнинг энг юқори суммасидан ошиб кетган миқдордаги пул маблағларини мусодара қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Жамоат фондининг мол-мулкдан фойдаланганлик тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни эълон қилмаслиги —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.