233-модда. Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг дастлабки ҳисобини юритиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик
Раҳбарлар ёки ҳарбий ҳисоб ишлари учун масъул бўлган бошқа шахсларнинг, шунингдек уй эгаларининг туман (шаҳар) мудофаа ишлари органларига ва ҳокимликларга уй дафтарларини, чақирилувчилар ёки ҳарбий хизматга мажбур ҳисобланган шахсларнинг қайд қилиш карточкаларини ва ҳарбий ҳисоб ҳужжатларини ҳарбий ҳисобга олиш ёки ҳисобдан чиқаришни расмийлаштириш учун ўз вақтида тақдим этмаслиги —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.