232-модда. Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларга улар мудофаа ишлари органларига чақирилаётганлиги тўғрисида хабар беришни таъминламаганлик
Раҳбарлар ёки ҳарбий ҳисоб ишлари учун масъул бўлган бошқа шахсларнинг туман (шаҳар) мудофаа ишлари органлари талаби бўйича чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларга улар мудофаа ишлари органларига чақирилаётганлиги тўғрисида хабар беришни ташкил этмаганликлари ёхуд фуқароларнинг чақирув участкаларига ёки йиғин жойларига ўз вақтида боришларига тўсқинлик қилиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.