View in Telegram
227-17-модда. Товарларни йўқ қилиш тартибини бузиш Товарларни йўқ қилиш тартибини бузиш, яъни товарларни йўқ қилишнинг, уларни йўқ қилиш натижасида ҳосил бўлган чиқиндиларни тегишли божхона режимига жойлаштиришнинг белгиланган талаблари, чеклашлари ва шартларига риоя этмаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily