227-7-модда. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини бузиш
Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини бузиш, яъни божхона расмийлаштирувини бошлаш ва тугаллаш, уни ўтказиш жойи, вақти ва таомили тўғрисидаги белгиланган талабларга риоя этмаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.