227-3-модда. Товарлар ва транспорт воситаларини етказиб берилган жойда кўрсатмаслик ҳамда уларнинг ҳужжатларини топширмаслик
Товарлар ва транспорт воситаларини етказиб берилган жойда Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 218-моддасида назарда тутилган муддатда божхона органларига кўрсатмаслик ҳамда уларнинг ҳужжатларини топширмаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.