View in Telegram
225-модда. Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш Чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиши, яъни ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар билан яшаши, вақтинча прописканинг, кўчишнинг ёки яшаш жойини танлашнинг белгиланган тартибига риоя этмаганлиги, бўлиш муддати тугагач чиқиб кетишдан бўйин товлаши, худди шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтиш қоидаларига ўн суткагача риоя этмаганлиги, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини ўн суткадан ортиқ, аммо ўттиз суткадан кўп бўлмаган муддатга бузиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини ўттиз суткадан ортиқ муддатга бузиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидаларида назарда тутилган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қабул қилиш тартибини мансабдор шахс томонидан бузиш, — мансабдор шахсга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни хусусий ишлар билан Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахс томонидан чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг вақтинча пропискадан ўтишини, шунингдек уларнинг бу ерда бўлишнинг белгиланган муддати ўтгач чиқиб кетишини таъминлаш юзасидан чоралар кўрилмаганлиги, худди шунингдек шахс томонидан хусусий ишлар билан келган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга уй-жой майдони, транспорт воситаларини бериш ёхуд бошқа хизматлар кўрсатиш, агар бу Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари бузилишига олиб келиши олдиндан аён бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ўн саккиз ёшгача бўлган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузганлиги учун ушбу модданинг биринчи — учинчи қисмларида белгиланган жаримани тўламаган тақдирда, улар кейинчалик Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи бир йил муддатга чекланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилади. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузишни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этган тақдирда, улар кейинчалик Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи уч йил муддатга чекланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилади.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily