224-2-модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасида барпо этилган муҳандислик-техника иншоотларини ва тўсиқларни йўқ қилиб юбориш ёки уларга шикаст етказиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасида барпо этилган муҳандислик-техника иншоотларини ва тўсиқларни йўқ қилиб юбориш ёки уларга шикаст етказиш —
ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.