View in Telegram
220-модда. Ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни сақлаш ёки ташиш қоидаларини бузиш Қурол сақлашга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларидан рухсати бўлган фуқароларнинг ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни сақлаш ёки ташиш қоидаларини бузиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмигача миқдорда жарима солишга ёки ҳақини тўлаб шу қуроллар ва ўқ-дориларни олиб қўйишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — қуроллар ва ўқ-дориларни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни сақлаш учун масъул бўлган ходимларининг уларни сақлаш ёки ташиш қоидаларини бузиши, худди шунингдек бу ходимларнинг ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни бошқа мақсадларда ишлатиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily