View in Telegram
27-модда. Мусодара қилиш Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиш мазкур ашёни ҳақ тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдан иборат бўлиб, ушбу чора жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан қўлланилади. Ҳуқуқбузарнинг шахсий мулки бўлмаган ашё мусодара қилиниши мумкин эмас, муомаладан чиқарилган ашёлар бундан мустасно. Ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни, бошқа ов қуролларини мусодара қилиш асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас. Мусодара қилиш чорасини қўлланиш тартиби ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади. Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily