204-1-модда. Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаслик
Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаслик —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамлар соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, шунингдек атроф табиий муҳитга ва одамлар ҳаётига таҳдид солса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотни яшириш, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки улар ҳақида атайин сохта ахборот тақдим этиш —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналага уланиш
👉 @mjtk_uz