View in Telegram
25-модда. Жарима Жарима маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор шахсдан давлат ҳисобига пул ундиришдир. Жариманинг миқдори маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдаги, давом этаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун эса бу ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтдаги белгилаб қўйилган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Фуқароларга солинадиган жариманинг энг кам миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг элликдан бир қисмидан, мансабдор шахсларга эса — ўндан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак. Фуқаро ва хизматчиларга солинадиган жариманинг энг кўп миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ошмаслиги керак. Баъзи ҳуқуқбузарликлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз эллик бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан белгиланадиган жариманинг энг кўп миқдори ушбу Кодекснинг 6-моддасига биноан фуқароларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ошмаслиги керак. Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily