179-2-модда. Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
Иш берувчи юридик шахсларнинг мансабдор шахслари томонидан Халқ банки филиалига фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш учун зарур маълумотларни, Фуқароларнинг шахсига оид маълумотлар билан боғлиқ ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни қасддан тақдим этмаслик ёки нотўғри маълумотларни тақдим этганлик, худди шунингдек ҳисоблаб чиқарилган ва киритилган жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотларни ходимларга тақдим этмаслик —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини киритишдан бош тортиш —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш, ушбу ҳисобварақларнинг ҳолати тўғрисида фуқароларни хабардор қилиш, жамғариб бориладиган пенсия тўловларини тайинлаш ва бериш тартибини бузиш —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланиш
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналага уланиш 👉@mjtk_uz