176-2-модда. Хўжалик юритувчи субъектнинг манзили, банк реквизитлари ўзгарганлиги ёки қайта рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаслик ёки ёлғон маълумотларни тақдим этиш
Хўжалик юритувчи субъект томонидан почта манзили (жойлашган ери), банк реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисидаги ёки ўзи қайта рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўн кунлик муддат ичида ваколатли давлат органларига тақдим этмаслик ёхуд ёлғон маълумотларни тақдим этиш—
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналага уланиш 👉@mjtk_uz