View in Telegram
175-8-модда. Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш Давлат харидлари режаларини, шу жумладан режа-жадвалларини шакллантириш ва жойлаштириш тартиби бўйича қонунчилик талабларига риоя этмаслик, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда давлат харидларини амалга ошириш чоғида махсус ахборот порталига давлат харидлари бўйича эълонлар жойлаштириш тартибини, мажбурий муҳокама ўтказиш тартиби ва муддатларини ҳамда давлат хариди натижаларини жойлаштириш муддатларини бузиш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Давлат харидлари тўғрисидаги эълонларга ва харид ҳужжатларига қонунчиликда тақиқланган ҳамда рақобатни чекловчи ахборотни, ҳаволалар ва талабларни киритиш, харид ҳужжатларини тасдиқлаш ҳамда буюртмаларни шакллантириш тартибларини бузиш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Товарларни, ишларни ва хизматларни етказиб берувчиларни тендер ўтказиш йўли билан аниқлаш талабларини бузиш, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ товарларни етказиб берувчини, иш бажарувчини ва хизмат кўрсатувчини рақобатли харид усули воситасида аниқлаш белгиланган ҳолларда, давлат харидларини ягона етказиб берувчидан ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилиш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Давлат харидлари жараёнидаги аффилланганлик ва манфаатлар тўқнашуви ҳақида давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда хабар бермаслик, шунингдек давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилмаган ҳолларда, давлат харидлари бўйича таклифларни қабул қилмаслик ёки таклифларни тақдим этиш муддатларини давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид равишда қисқартириш, шунингдек таклифлар солинган конвертларни очиш ва харид ҳужжатларига мувофиқ таклифларни баҳолаш талабларини бузиш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily