142-модда. Хавфли моддалар ва ашёларни транспортда ташиш қоидаларини бузиш
Темир йўл, ҳаво ва сув транспортида қўл юки сифатида ёнувчан, заҳарловчи, тез алангаланувчи, портловчи ҳамда заҳарли моддалар ва ашёларни олиб юриш қоидаларини бузиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Юк сақлаш камерасига портловчи, тез алангаланувчи, заҳарли ва бадбўй моддалар ва ашёларни топшириш —
ана шу моддалар ва ашёларни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиб ёки олиб қўймай ёхуд мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Троллейбусда, трамвайда, метрополитенда, автобусда, маршрут таксисида портловчи, тез алангаланувчи, заҳарловчи ҳамда заҳарли моддалар ва ашёларни олиб юриш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналага уланиш
👉 @mjtk_uz