View in Telegram
125-1-модда. Юк ташиш қоидаларини, шатакка олиш қоидаларини бузиш Юк ташиш қоидаларини, худди шунингдек шатакка олиш қоидаларини бузиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш ва юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари, шунингдек умумий ҳақиқий вазни, ўққа тушувчи оғирлиги белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналишидан четга чиқиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга, юк ташиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларга эса — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily