View in Telegram
14-модда. Вояга етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлиги Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларга нисбатан Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги низомда назарда тутилган чоралар қўлланилади. «Ана шу шахслар мазкур Кодекснинг 61, 116-1, 116-2, 116-3, 125, 125-1, 126, 127, 128, 128-1, 128-2, 128-3, 128-4, 128-5, 128-6, 129, 130, 131, 132, 133, 134, 135, 1351, 136, 138, 183, 184, 185, 185-1, 185-2, 185-3, 194, 194-1, 209-1, 218, 220, 221-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган тақдирда, улар умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилади. Содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусиятини ва ҳуқуқбузарнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда мазкур шахсларга нисбатан (ушбу Кодекснинг 194 ва 1941-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахслар бундан мустасно) ишлар вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари ихтиёрига берилиши мумкин, ушбу Кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларнинг ишлари эса шу комиссияларга берилиши лозим» Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily