View in Telegram
116-модда. Учиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш Аэродром ҳудудида аэродромларни таниб олиш учун қабул қилинган маркировка белгиларига ва қурилмаларга ўхшаш бирор-бир белги ва қурилма ўрнатиш ёки аэродром ҳудудида парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятни белгиланган тартибда келишилмаган ҳолда амалга ошириш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бинолар ва иншоотларда тунги ва кундузги маркировка белгиларини ёки қурилмаларини ўрнатиш қоидаларини бажармаганлик, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Аэродром ускуналарини, аэродром белгиларини, ҳаво кемаларини ва уларнинг ускуналарини шикастлантириш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Тегишли рухсати бўлмай туриб аэропортлар (аэровокзаллардан ташқари), аэродромлар, учишни радио ва ёруғлик билан таъминлаб турувчи объектлар ҳудудида пиёда ёки транспортда юриш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсирида ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахс томонидан ҳаво кемасини бошқариш, худди шунингдек бундай ҳолатда бўлган экипаж аъзоларининг ҳаво кемасини бошқаришига ижозат бериш ёхуд ҳаво кемасини бошқарувчи шахснинг алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсиридаги ёки ўзгача тарздаги мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибга мувофиқ текширувдан ўтишдан бўйин товлаши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бахтсиз авиация ҳодисаси деб топилган ҳодисани, у ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириш, худди шунингдек ушбу ҳодиса тўғрисидаги ахборотни қасддан бузиб кўрсатиш, бортдаги ва ердаги объектив назорат воситаларининг маълумотларига ҳамда бахтсиз авиация ҳодисаси билан боғлиқ бошқа далилий материалларга қасддан шикаст етказиш ёки уларни қасддан йўқ қилиб юбориш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily