113-модда. Темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш
Темир йўл изларига поездлар қатновининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ашёларни қўйиш, шунингдек темир йўлни, иҳота дарахтларини ва қор тўсиш ғовларини ҳамда бошқа йўл объектларини, сигнал бериш ва алоқа иншоотлари ва қурилмаларини шикастлантириш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Темир йўлдан от-арава ҳайдаб ўтиш ва чорва молларни ҳайдаб ўтиш, чорва молларни темир йўл яқинида боқиш қоидаларини бузиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Темир йўл транспортига юк ортиш вақтида белгиланган габаритларга риоя қилмаслик —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Темир йўлларни белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирмадан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан темир йўл изини белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Каналага уланиш 👉@mjtk_uz