View in Telegram
104-2-модда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ва уруғликларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ва уруғликларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини, шунингдек агросаноат мажмуи соҳасида технологик жараёнлар талабларини бузиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларига доир ҳужжатларни юритиш қоидаларини бузиш ёхуд ушбу ҳужжатларга уруғликларнинг навлари ва экилиш сифатлари тўғрисидаги нотўғри маълумотларни киритиш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily