View in Telegram
8-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун таъсир кўрсатиш чораларини қўлланиш вақтида қонунийликни таъминлаш Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун ҳеч ким қонунчиликда белгиланган асослар ва тартибдан бошқача тарзда таъсир кўрсатиш чорасига тортилиши мумкин эмас. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш қонунийликка риоя қилиш асосида олиб борилади. Тегишли ваколат берилган органлар ва мансабдор шахслар маъмурий таъсир кўрсатиш чораларини ўз ваколатлари доирасида қўллайдилар. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун таъсир кўрсатиш чораларини қўлланиш чоғида қонунчилик талабларига риоя этилиши ваколатли юқори турувчи органлар ва мансабдор шахслар томонидан мунтазам равишда назорат қилиб турилиши билан, прокурор назорати билан, шикоят бериш ҳуқуқи билан таъминланади. Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily