Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида бўлган номулкий турдаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилда иш юритувга жами 8 133 та шу турдаги ижро ҳужжатлари келиб тушган. Шундан, 1 259 таси бола кўрсатиш ёки олиб бериш, 120 таси ишга тиклаш билан боғлиқ бўлса, 4 029 таси ноқонуний қурилмаларни бузиш ва мажбурият юклаш, 1 306 та уйга киритиш ва уйдан чиқариш кабиларни ташкил этган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 2 789 та ижро ишлари бўйича якуний қарор қабул қилинган бўлса, 1 627 тасининг ижроси ишлари амалда таъминланди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Ўтган йил сарҳисоби ва келгуси аниқ вазифалар белгиланди
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармасининг 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда келгусидаги йилдаги вазифаларни белгилаш юзасидан навбатдаги ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Унда вилоят бошқармасининг таркибий тармоқлари барча ходимлари ҳамда туман-шаҳар бўлимлари бошлиқлари ва давлат ижрочилари қатнашди.
Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган ҳайъат мажлисида 2024 йилнинг ўтган даврида суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш фаолияти натижалари танқидий муҳокама қилинди ва келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
Фуқаролар иловадан қарздорликни, хорижга чиқиш, мулк ва бошқа турдаги тақиқлар бор-йўқлигини текшириши мумкин. Бундан ташқари, илова орқали фуқароларимиз автотранспорт воситаси ёки кўчмас мулкларга оид қидирув ёки тақиққа оид маълумотларни “Автотранспортни текшириш” ҳамда “Кўчмас мулкни текшириш” рукнлари орқали билиш мумкин.
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги фуқаролар манфаатлари юзасидан қарздорликларни ундириш борасида тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида бу тоифадаги жами 77,8 млрд. сўмлик 19 405 та ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган. Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида 9 219 та ижро ҳужжатлари тамомланиб, 37,2 млрд. сўм амалда ундирилган.
Бундан ташқари, давлат ва бюджет ташкилотлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобидан 8 849 нафар фуқаролар фойдасига 31,1 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган.
Шу билан бирга, фуқаролардан фуқаролар фойдасига ундирилиши лозим бўлган 4 235 та ижро ҳужжатлари бўйича 30 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилиши таъминланди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтган йил якунлари бўйича сарҳисоб ва келгуси устувор вазифаларга бағишланган ҳайъат йиғилиши юзасидан тайёрланган лавҳа.
Йил сарҳисоб қилиниб, келгуси вазифалар белгилаб олинди
Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармасининг 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда келгусидаги вазифаларни белгилаш юзасидан навбатдаги ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.
Унда вилоят бошқармасининг таркибий тармоқлари барча ходимлари ҳамда туман-шаҳар бўлимлари бошлиқлари ва давлат ижрочилари қатнашди.
Тадбир давомида бошқарма бошлиғи К.Т.Рузиев, ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликларга атрофлича тўхталиб ўтди.
Алимент тўловидан бўйин товлаган фуқаро қонун олдида жавоб берди
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Олмазор вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда алимент тўловларидан бўйин товлаган шахсларга нисбатан кўрилаётган чоралар ҳақидаги тайёрланган лавҳа.