ССВ: Шайхонтоҳур туманидаги
59-сонли умумтаълим мактабининг
11-синф ўқувчисида
сил касаллиги аниқланган ва шифохонага ётқизилган.
Бемор билан мулоқотда бўлган
1 нафар ўқувчида касаллик аниқланиб, шифохонага ётқизилган.
Шунингдек, яна
3 нафар ўқувчиларда касалликка мойиллик аниқлангани сабабли
профилактик даво муолажалари бошланган.
Бугунги кунда
59-сонли умумтаълим мактабида реконструкция ишлари олиб борилаётгани сабабли мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари
115-умумтаълим мактабида, юқори синф ўқувчилари эса тумандаги
82-сонли умумтаълим мактабида ўқишни давом эттирмоқда.
Жорий йил 21 январда
82-сонли умумтаълим мактабида тегишли
зарарсизлантириш ва димлаш тадбирлари такрорий олиб борилди.
2025 йил 22 январь куни эса ялпи тозалаш ва шамоллатиш тадбирлари ўтказилди.
Шунингдек,
115-сонли умумтаълим мактабида ҳам 23 январь куни тегишли зарарсизлантириш ва димлаш тадбирлари такрорий ташкил этилди.
Аниқланган камчиликларлар юзасидан Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан
59-сонли умумтаълим мактаби директорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Қўшилинг:
https://t.center/medianews7