View in Telegram
БИЗ КИМЛАРНИНГ АВЛОДИМИЗ? Биз – кейинги насллар Имом Бухорий, Абу Мансур ал-Мотуридий, Имом ат-Термизий, Бурҳонуддин Марғиноний авлодларимиз, дея мақтанишни биламиз! Лекин уларнинг бирор-бир асарларидаги ахлоқий-ақидавий ҳукмлардан хабаримиз борми? Ҳазрати Бурҳонуддин Марғинонийнинг жаҳонга машҳур “Ҳидоя” китобида никоҳ ва талоқнинг ҳукмлари муфассал баён қилинган. Ҳар бир ижодкор ўз миллатининг маънавий манбаъларини ўрганиши, асар ёзганда ўша маънавий ҳукмлар доирасида амал қилиши зарур. Абдулла Қодирий диний ҳукмларда хатога йўл қўймаслиги учун неча-нечалаб дин арбоблари билан суҳбатлар қилгани адиб ҳақидаги хотиралар ва унинг романларидан маълум. Мустамлака даврида ўтган бир авлод вакиллари диний-маънавий илмларни ўрганишдан маҳрум эдилар. Истиқлол даври қаламкашлари учун эса ҳеч қандай узр йўқ. Қуръони карим, ҳадиси шариф, эътиқод ва одоб илмларини ўрганиш учун ҳозир ҳамма шароитлар мавжуд. Китобхон дегани сиз билан биз билган ўқувчилардан иборат эмас. Юртимизда, чет элларда илму маърифатдан, эътиқод илмидан хабардор минг-минглаб билимли ўзбек китобхонлари бор. Қалам аҳли ўз асари билан китобхон олдида ўзини хижолатга қўймаслиги керак. Устоз Мирзо Кенжабекнинг «Ёшларга дил сўзларим» китобидан. «Адабиёт» нашрёти, 2020 й. @m_kenjabek ┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily