View in Telegram
МИРТЕМИР  ХОТИРАСИГА Шаҳар узра ёғиларди қор, Туяр эдик муз нафасини. Узоқларда кезарди баҳор, Биз йўқотиб қўйганда сени. Йиғилишдик. Жиддий ва маҳзун – Улғайганин сездим дўстларни. Куй оқарди ғам каби узун Қўзғатганча дилда ҳисларни. Дафндан сўнг қайтдик букчайиб, Эзар эди кўринмас тобут. Қор сувида юзларни чайиб Шивирладик: Юрак, ёдда тут! Шаҳар узра ёғиларди қор, Туяр эдик муз нафасини. Узоқларда кезарди баҳор, Биз йўқотиб қўйганда сени. Шунда кимдир, ким у, эсда йўқ, Деди ғамгин эгганича бош: “Жасадини кўтарган чоғим Қабоғида кўрдим томчи ёш. Оҳ, дўстларим, юрагим сезди – У кузатар эди бизларни. Қабоқда ёш, у йиғлар эди, Қийнаб қўйдим, дея, сизларни”. Хуршид ДАВРОН @m_kenjabek ┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily