ҲАЗРАТИ ФУЗАЙЛ ИБН ИЁЗ
ҲИКМАТЛАРИ
* * *
«Ё Раббим! Иззатинга қасамки, мени дўзахга киритсанг, у ерда банди бўлсам ҳам, ҳеч қачон Сендан умид узмасман».
* * *
«Агар олимлар дунёга нисбатан зуҳд қилсалар (сақлансалар) эди, амирлар уларнинг ҳузурида бўйин эгар, халқ эса уларга итоат этар эди».
* * *
«Ёд этилмоқни истаган киши ёд этилмас, ёд этилмоқдан севинмаган киши ёд этилур».
* * *
«Аллоҳдан қўрққан кишига ҳеч бир нарса зарар етказолмас. Ҳақ таолодан қўрқмаган кимса эса ҳеч бир нарсадан фойда ололмас».
* * *
«Сенинг қалбингда Аллоҳнинг қанчалик ҳайбати бўлса, инсонлар қалбида сенинг шунчалик ҳайбатинг бордир».
“ҲИКМАТ ХАЗИНАСИ” китобидан.
Мусанниф Устоз Мирзо Кенжабек.
@m_kenjabek
┈┈• ❀
🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•