View in Telegram
ҲАЗРАТИ ШАЙХ АҲМАД ҲАВОРИЙ қуддиса сирруҳу зикри Ул шайхи Кабир, қутби давр шайх Аҳмад Ҳаворий қоддасаллоҳу руҳаҳул азиз, нодири замон бўлиб, Шайх Сулаймон Доронийнинг муриди эди. ТАСЛИМИЯТ Бир куни шайх Сулаймон Дороний сўзлаб турган эди. Шогирди Аҳмад Ҳаворий келиб: - Тандирни қиздирдилар, нима тайёрласинлар Устоз? – деди. Шайх жавоб бермади. Аҳмад сўзини уч бор такрорлади. Устози: - Бориб тандирни ичига кириб ўтир! – дея қатъий буюрди. Аҳмад эса ҳеч иккиланмасдан шахдам юриб, тандир ичига кирди. Бироз вақт ўтгач, Шайх Сулаймон Дороний ёнидагиларга: - Бориб Аҳмаддан хабар олинглар, у менинг сўзимга садоқатини кўрсатди – деди. Бориб кўрсалар. Аҳмад Ҳаворийолов ичида бемалол ўлтирар, ҳатто бир туки ҳам куймаган эди. Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг "Тазкират ул-авлиё" асаридан. Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси. @m_kenjabek ┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily