Агар сиз дунёдаги энг зўр спортчилардан бири бўлсангиз, унда бу муваффақиятни давлат ёрдамисиз компаниялар билан реклама шартномалари тузиш, хусусий бизнес ва ҳомийлардан мукофотлар олиш, уларнинг брендлари юзига айланиш ва ҳоказолар орқали пул топиш мумкин.
Боксчи Баҳодир Жалолов мисолида кўриш мумкин, у Олимпиада-2016 кейин маҳаллий корхона маҳсулотларини катта пул эвазига реклама қилган. Бу яхши мисол, бошқалар ҳам шундай ҳаракат қилса бўлади.
Балки давлат бу ишни ёшларни кўпроқ спорт билан шуғулланишга рағбатлантириш учун эзгу ният билан амалга ошираётгандир. Аммо давлат инфратузилма, спорт майдончалари, спор заллари, сифатли ва соғлом таомлар истеъмол қилиш имконияти яратиши тўғрироқ бўларди. Фақат мотивация билан узоққа бора олмайсиз.
@latipovuzb